“Меҳржон” ҳосил  байрами  икки  минг йиллик  тарихга  эга  . «Меҳржон» ҳосил байрами  болажонларни ёшликдан бир- бирларига меҳр оқибатли  бўлишга, катталар меҳнатини қадрлашга  ўргатади. Ушбу байрам  яна шуниси билан аҳамиятлики, она табиатни, бошимиз узра нур сочиб турган қуёшни қадрлашга,  барча нозу неъматларни қадрлашга, шу билан бирга барчани  қиш  ғамини  кўриб қўйишга ундайди. Шу боисдан ҳам биз бу байрамга болажонлар билан алоҳида тайёргарлик кўрамиз ва уни шоду хуррамлик билан нишонлаймиз.

Сирдарё туманидаги 30-умумтаълим мактабида , яъни ўқувчиларим билан «Меҳржон» ҳосил  байрамини  ўзига хос ва мос тарзда  ўтказдик. Тадбирда мактаб ўқитувчилари, уқувчиларнинг оналари ҳам меҳмон сифатида иштирок этишди.

Ўғил-қизлар куй қўшиқ ва рақслар ижро этишди. Халқимиз  табиатидаги  бағрикенглик,   меҳмондўстлик,   саховатлилик каби  гўзал фазилатларни ўзида мужассам этган шеърлар айтилди, қўшиқлар куйланди.

Чарос НОРБОЕВА,

30-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси.

.