фуқаролар кафолатланган пакет доирасида бепул тиббий хизмат олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Давлат тиббий суғурта тизими — тиббий хизматлар бозорида         замонавий рақобат муҳитини яратиш имконини беради.

Вилоят соғлиқни сақлаш тизимида 2021 йил 1 июлидан 2022 йил охирига қадар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси  тажриба- синов тариқасида синовдан ўтказилмоқда. Ҳозирги кунда  вилоятдаги туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, вилоят соғлиқни сақлаш муассасалари билан шартномалар имзоланди.  Ушбу шартномаларга кўра ,бирламчи тизим муассасалари уларга бириктирилган аҳоли сони ва  таркибидан келиб чиқиб, диспансер хизматларини кўрсатувчи  муассасалар глобал бюджет асосида ва стационар муассасалар даволанганлик ҳолатлар бўйича молиялаштириш тизимига ўтказилди.

Жамғарма шартнома асосида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига даволанганлик ҳолатлар учун ҳақ тўлайди. Давлат тиббий суғуртаси механизмлари уч босқичда амалга оширилади. Ҳозирда  вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги барча тиббиёт муассасаларида, 2023 йилга келиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Сурхандарё ҳамда Фарғона вилоятларида, 2025 йилда эса юртимизнинг барча ҳудудларида жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги  “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида” ги қарори молиялаштиришнинг янги механизми асосида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни имтиёзли йўлланма асосида даволанишида  қўл келмоқда. 2021 йил 1 октябрдан ихтисослаштирилган муассасалар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга  тиббий ёрдам кўрсатилиши белгиланди. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тузилган шартномалар асосида базавий нархларда молиялаштириш механизмлари жорий этилди.

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқоти,  мамлакатимиз аҳолиси,  қолаверса , тиббиёт ходимлари хотирасида тарихий воқеа сифатида  муҳрланиб қолади.

Энги муҳими, ўтказилган очиқ мулоқот давомида, Давлатимиз раҳбари тиббиёт соҳасини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини асраш ва касалликларнинг олдини олишга қаратилган   еттита муҳим йўналишини белгилаб берди.

Шундан,  еттинчи йўналишда касалликларнинг олдини олиш, тиббиёт тизимида «маблағни бевосита беморга сарфлаш»  тамойили асосида молиялаштириш, суғурта тизимини жорий этиш, тиббий хизматлар бозорида замонавий рақобат муҳитини яратиш, шу асосда аҳолининг кафолатланган ва сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш масалалари кўрсатиб берилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш тизимида тажриба-синов тариқасида жорий этилган тиббиётнинг ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий  суғурта механизмлари  билан боғлиқ ишларга ҳам алоҳида тўхталиб, келгусида  бу борадаги ишлар барча  ҳудудларга жорий этилиши, ушбу тизимдан самарали оқилона фойдаланиш орқали юқори самарадорликка эришиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

Шу билан бирга,  тиббиёт тизимида ягона тиббий маълумотлар базасини яратиш, тиббий-иқтисодий,  статистик ва аналитик таҳлилларни ўтказиш имконини берадиган миллий тизим жорий этиш масаласига ҳам тўхталди.

Бу эса,  ўз навбатида шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида  турли касалликлар билан стационарда даволанаётган беморларнинг рўйхатини юритишда қўл келиб қолмай, уларни кундузги стационар,  амбулатор шароитда даволаш орқали   самарасиз харажатларни 40 фоизга қисқартириш имконини берса,  давлат тиббий суғурта тизими билан боғлиқ ишларни жорий этилиши натижасида фуқаролар кафолатланган пакет доирасида бепул тиббий хизмат олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шу пайтгача соҳага ажратилаётган маблағлар қанча бемор даволанганидан қатъий назар,  тиббиёт муассасаларига йўналтирилган бўлса,  суғурта механизмлари асосида бу маблағлар эндиликда, тўғридан-тўғри беморларга йўналтирилмоқда. Илгари «ордер»  асосида даволанган, юқори технологик операцияларга муҳтож бемор харажати бемор яқинлари томонидан қопланган бўлса,  давлат тиббий суғурта тизими билан боғлиқ ишлар йўлга қўйилгач,  мазкур маблағ давлат тиббий суғуртаси томонидан тўлаб берилиши йўлга қўйилди.

Муҳими,  ушбу тизим йўлга қўйилиши натижасида тиббий хизматлар бозорида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда аҳолининг тиббий ёрдам учун тўғридан-тўғри тўловлари даражасини камайтириш имконини беради.

 

                         Дилором Эргашева,

Давлат тиббий суғуртаси

                   Сирдарё вилояти бош мутахассиси