Мамлакатимизда  “Ватарпарварлик ойлиги” доирасида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 31 йиллиги  ва 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими вилоят мудофаа ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда байрам тадбири ўтказди.

Тадбир 532-Сафарбарлик Чақирув Резерви батальонида ташкил этилди. Унда  Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг Сирдарё вилояти минтақавий бўлинмаси аъзоси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси Бойжигит Абдуллаев “Ватан севмак иймондандир” мавзусида маъруза қилди. Мирзаобод тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи  Ўрозали Тожихонов, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзолари Дилором Исмадиёрова, Бахтиёр Ватанлар ҳам сўз олиб, дил сўзларини изҳор этдилар ва ўз ижодларидан намуналар ўқиб бердилар.

Мирзаобод туман байналмилалчилар кенгаши раиси Ёқубжон Қувондиқов, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси фахрийлар кенгаши раиси Бурхон Абдалиевлар  ҳам ҳарбий қисм зобит ва аскарларини кириб келаётган Ватан посбонлари куни билан муборакбод этиб, муносиб ҳамкорлик учун  журналистлар уюшмаси  ҳудудий бўлими раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

Тадбирда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими раиси Б.Абдуллаев  самарали ҳамкорлиги ҳамда ҳарбий мажбурларни резервга муносиб тайёрлаётгани учун 532-СЧР батальони раҳбариятига уюшма вилоят бўлимининг Фахрий Ёрлиғини  топширди. Шунингдек, СЧР батальони кутубхонасига жаҳон адабиёти дурдоналари ҳамда сирдарёлик  шоир ва ёзувчиларнинг ижод наму-наларидан иборат жамланмалар ҳам  топширилди.

Тадбир сўнггида бир гуруҳ аълочи  ҳарбий хизматчилар билан тадбир меҳмонлари эсдалик учун суратга тушдилар.