Ширин шаҳрида барпо этилаётган янги ИЭС учун Япониядан олиб келинаётган энг замонавий ва йирик газ турбинаси қурилиш майдонига етиб келди.

Ушбу 525 тонналик газ турбинаси километрда ҳисоблаганда экваторнинг 75 фоиз масофасига тенг бўлган йўлни босиб ўтди.  Станция ишга тушгач, йилига 12 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Унда энг замонавий, энергия тежамкор технологиялар жорий этилиши ҳисобига йилига 1,1 млрд куб метр табиий газ тежалади. Станция 2023 йил якунига қадар ишга туширилади.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, станция қурилиши давомида 2000 нафаргача, ишга тушгандан кейин эса 120 нафар янги иш ўрни яратилади.