2022 йилги «Президент арчаси» тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 238-сонли мажлис баёнига асосан, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун 10 000 дона «Президент совғаси» тайёрланди.

«Президент совғаси»нинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 14 турдаги ширинликлар, 3 турдаги ўқув қуроллари, электрон китоб, термос ва шахмат жиҳозлари киритилган. «Президент совғаси» мамлакатимизнинг 10 та ҳудуди, хусусан Сирдарё вилоятига ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг кузатуви остида автотранспорт воситалари орқали етказилади.