11 февраль — Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни

Шоҳсанам Қаюмова сирдарёлик ёш, иқтидорли ва изланувчан олима қиз. Айни пайтда Гулистон давлат университети педагогика фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори.

Шоҳсанам ёш бўлишига қарамай “3D моделидан фойдаланиш ва уни яратиш жараёнлари” номли электрон таълим ресурси муаллифи сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ДГУ 12040-сонли гувоҳнома олиб, ўз лойиҳасини муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.

Шунингдек, Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий татқиқот институтининг инглиз тили ўқитувчиларини қайта тайёрлаш курсида таҳсил олиб, “Developing speaking skills through pictures” мавзусидаги битирув иши ДАКда аъло баҳога лойиқ кўрилган.

2021 йили Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган IV халқаро “Энг ёш олим 2021” танловида ўзининг “TIMSS топшириқларини таълим жараёнига татбиқ этиш методикаси” номли илмий мақоласи билан иштирок этиб, I-ўринни эгаллаган ва олтин медаль билан тақдирланган.