2023-йил январ ойида истеъмолчиларни бир меъёрда ва хавфсиз табиий газ билан таъминлаш учун “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиалининг “Шириншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Фарҳод маҳалласидаги 13 та газ тақсимлаш қурилмасида  созлаш ишлари олиб борилиб, энг чекка ҳудуд — табиий газ етиб бориши қийин бўлган Ховос тумани “Қорақум” маҳалласига ҳам бир меъёрда табиий газ етказиб беришга эришилди. Об — ҳаво ҳарорати кескин пасайиши муносабати билан барча ўқув муассасаларида мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил эълон қилинган. Шу  сабаб  6 та мактаб, 1 та коллеж, 7 та мактабгача таълим ташкилоти ва 10 та улгуржи истеъмолчиларга вақтинча газ таъминоти тўхтатилган.

Фарҳод маҳалласи “Х.Дўстлиги” кўчасидаги Д-273 мм.ли ўрта босимли газ қувури ёрилиши оқибатида қувурлардаги газ сизиб чиқиш ҳолати тезкорлик билан бартараф қилинди. Худди шундай ҳолат Ховос тумани “Қорақум” маҳалласида, паст босимли газ қувурида ҳам  ёрилиш содир бўлиб,  ҳолат мутахассислар томонидан зудлик билан бартараф этилди.

Об — ҳаво ҳарорати пасайганлиги сабабли, истеъмолчиларга газ босимини бир меъёрда ва хавфсиз етказиб бериш учун масъул инженер-техник ходимларидан иборат навбатчилик ташкил этилган.

Шунингдек, шаҳардаги  3-сонли мактабгача таълим ташкилотига газ босимини ростлаш ускунаси (редуктор) ўрнатилди. Шунингдек, 200 та ностандарт ва қўлбола газ ёндиргичлари (горелка) ўрнига 102 таси тежамкор, автомат бошқарув тизимига эга бўлган газ ёндиргичларига алмаштирилди.  Бунинг натижасида газ сарфининг тежалишига эришилди.  277 та аҳоли хонадонларига табиий газдан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш юзасидан эслатмалар тарқатилди.  “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан аҳоли ўртасида табиий газдан тежамкорлик билан, хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланишлари юзасидан  тушунтириш, тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган вақтда газ босими пасайиши натижасида  Ишонч телефони орқали 149 та мурожаатлар келиб тушган. Барча мурожаатлар ўз вақтида жойига чиқиб ўрганилиб, муаммолар бартараф қилинди. Жорий йил январ ойининг 27-санасигача тушган жами мурожаатлар ижобий ҳал қилинди, лозимларига ҳуқуқий тушунтириш бериш йўли орқали ҳал этилган.

 

Шаҳноза Аминова,

“Ҳудудгазшириншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими мутахассиси.