Бизнинг тинч ва осуда ҳаётда яшаётганимиз, маънавий меросимизнинг тикланаётганлиги, ватанимизнинг кундан кунга чирой очиб бораётганлиги буюк неъмат. Турмушимиз тобора фаровонлашиб борааётганлиги туфайли ҳам жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси қалбида  чексиз-чегарасиз шукроналик туйғулари бўлиши керак. Шукроналик туйғуси аҳоли турли табақаларига кирувчи ёши, жинси, миллати, мулкий даражаларидан қатъий назар барча фуқаролар учун энг муҳим фазилат сифатида шакллантирилиши бугунги дориломон давр учун ўта долзарб тарбиявий вазифа ҳамдир.

Жаннатмакон юртимизда тинчлик, тотувлик, аҳил-иноқлик, тилимиз ва дилимизда шукроналик бор экан, бу улуғ неъмат йиллар ўтгани сари янада навқиронликка, етук ва баркамолликка юз тутади. Юртимизда жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги юксак турмуш тарзидан асло кам бўлмаган ҳаёт тарзи, завқли умргузаронлик қарор топиши шак -шубҳасиздир. Аллоҳ таоло осмонимизни мусаффо ва хонадонларимизни тинч қилсин.

Муҳаббат АТАЕВА,

Сирдарё тумани бош отинойиси.