Сирдарё тумани Спорт мактаби ўқувчилари Осиё чемпионлигини қўлга киритишди.

Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида “Ўзбек жанг санъати” спорт тури бўйича  бўлиб ўтган Осиё чемпионатида  Сирдарё туман спорт мактаби  спортчилари катта ютуққа эришдилар. Бунда  спорт мактабининг  “Ўзбек жанг санъати “ бўлими тренер ўқитувчилари  Фурқат Жўрабоев, Мирза Нуриддинов  ва Алишер Юсуповларнинг алоҳида ҳиссалари бор.

Спортчиларимиз  Сардорбек Содиқжонов,  Зохиджон Валиев, Чарос Давлатовалар олтин медални,   Ришаб Уринов , Эъзоза Тўрақулова Мирза Нуриддиновлар  кумуш кумуш медалга сазовор бўлдилар. Шунингдек,  Ирода Пирназарова,  Асилбек Баҳриддинов, Иброхим Олимов, Алибек Аширалиев, Беҳруз Ориповлар бронза медали соҳиблари бўлишди.

Ёш чемпионларга бунданда улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Клара АТАЖАНОВА,

Сирдарё  туман халқ таълими бўлими Маънавий маърифий ишлар фаолиятини мувофилаштириш шуъба раҳбари.