Савол: 2019 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш билан боғлиқ қандай тартиб-таомиллар бекор қилинди?

 

Жавоб: Экспорт контракт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома, Мол сўйишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси, Ер қаъри участкасидан фойдаланишда бузилган ерлар қайта тикланганлиги ҳақида хулоса, Вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома, Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қиладиган тадбиркорлик субъектларининг савдо объектлари жойлашуви, Ерларнинг барча тоифаларида геологик-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа турдаги қидирув ишларини олиб боришга рухсатнома кабилар бекор қилинди.

 

Анорбой Турсунов,

Сардоба тумани Давлат хизматлари маркази раҳбари