Яқинда Ховос тумани хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ховос транспорт касб-ҳунар коллежида  шоира Зулфияхоним таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш муносабати билан мушоира  ўтказилди.САМСУНГ

Тадбирни Ховос транспорт касб-ҳунар коллежи директори Кароматилла Бобожонов очди ва олиб борди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими ўринбосари хотин-қизлар  қўмитаси раиси ДилкарамЕрназарова  ушбу мушоиранинг мазмун-моҳияти, тадбир  иштирокчиларига шоиранинг ўзбек шеъриятига қўшган ҳиссаси беқиёслиги ҳамда Президентимиз Ислом Каримов томонидан  Зулфия  номидаги Давлат мукофоти жорий этилгани, Ховос  туманидан  уч нафар  қиз — Шаҳло Зоитова, Нодира Ўурбонова ва МаликаНарзуллаева ушбу мукофот совриндорлари бўлишга мушарраф бўлишгани  тўғрисида    қисқача гапириб берди.

Мушоирада шоира, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят  бўлими раиси  Ўаётхон Ортиқбоева шоира Зулфияхоним ижоди бўйича  батафсил сўзлаб,  шеърларидан ўқиб берди. Шунингдек, ёш шоир Мурод Ўаитов, туман халқ таълими  бўлими мудири  Хасан Йўляхшиевлар ҳам сўзга чиқиб, шоира Зулфияхоним ижоди  бўйича ўз фикрларини билдиришди.

Мушоирада талабалар томонидан шоира шеърларидан парчалар,   шоирага бағишлаб ёзилган  шеърлар янгради.

Ижобат АЛИМОВА,

Ховос туман хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси.