Оқолтин тумани хотин-қизлар қўмитаси учун ҳар бир иш куни  тумандаги оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг ҳолидан  хабар олишдан бошланади.

Уларнинг оилаларидаги муаммоларни ҳал этиш, ечимларини топиш, моддий қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ва самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг май ойи иш режасига асосан 9 нафар эҳтиёжманд оилалар аёллари ишга жойлаштирилди.  Жумладан, Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 3 нафар фарзанднинг онаси Олтиной Аҳмадалиеванинг турмуш ўртоғи 2 йилдан буён ногирон, тўшакда ётиб қолган. Беморни тиббий кўрикдан ўтказиш ва назоратга олиш бўйича туман тиббиёт бўлимига хат чиқарилиб, амалий иш бошлаб юборилди. Олтиной Аҳмадалиеванинг ўзи ишга жойлаштирилди.

Шу тумандаги Кўркам диёр МФЙ да истиқомат қилувчи М.Асадова бир неча йилдан буён саратон касаллигидан азият чекади. Хотин-қизлар қўмитаси ишчи гуруҳи билан бориб, беморнинг хонадони ўрганилди ва унга даволаниш учун маблағ ажратилди. Ҳозирда М.Асадова шифокорлар назорати остида даволанмоқда.

Шундай хайрли ишлар июнь ойида ҳам тизимли амалга оширилмоқда.

 

Ҳулкар Худойбердиева,

Оқолтин туман хотин-қизлар қўмитаси раиси.