Сардоба тумани Пахтаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишлаб “Конституция — адолат, бахт ва фаровонлик мезони” мавзуида тадбир ўтказилди.

Ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этган тадбирда O‘zLiDeP Сардоба туман Кенгаши масъул ходими Д.Фарманова, Пахтаобод қишлоқ хўжалиги коллежи директорининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари Ш.Ачиловалар Конституция халқимизнинг мустақиллик ва миллий давлатчилик истиқболини белгилаб бергани, жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий, сиёсий-ҳуқуқий жиҳатларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Тадбирда Конституциямизда жамиятимизнинг барча қатламлари қаторида ёшларнинг ҳам шахсий, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлангани, уларнинг таълим-тарбия олиши, ўз иқтидорини намоён қилиши, саломатлигини мустаҳкамлаши белгилаб қўйилгани таъкидланди. Бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятини ўрганиш ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш билан бирга уларда ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга экани муҳокама этилди.

Якунда юртимизда юз бераётган ижтимоий, иқтисодий янгиланишлар, улкан ислоҳотлар амалга оширилишида Асосий Қомусимиз муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди ва ёшларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

 

 

 

Дилшод Тўрақулов,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Мафкуравий, ташвиқот-тарғибот

 ишлари бўлими мудири