Сирдарёлик самбочи қиз жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

 

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Самбо бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Дунёнинг 23 та давлатидан спортчилар қатнашган ушбу чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муваффақиятли иштирок этди. Вакилларимиз мусобақада умумий ҳисобда 17 та медални қўлга киритишди. Шуларнинг 3 таси олтин, 7 таси кумуш ва яна 7 таси бронза медалларидир.

Сирдарё тумани “Янгиобод” маҳалласида яшовчи Улбўсин Ҳакимова мазкур жаҳон чемпионатида  47 килограмм вазн тоифасида фахрли 3-ўринни эгаллади.

Арманистондан ғалаба билан қайтган спортчи қиз Улбўсин Ҳакимовани маҳаллада туман ҳокимлиги  ва бир қатор мутасадди идоралар вакиллари тантана билан кутиб олишди.