Мамлакатимизда улғайиб келаётган ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, мустақил ҳаётга ишонч билан қадам қўйишлари учун барча зарур шароитлар яратилган.

Ёшлар – эртанги кунимизнинг эгалари, келажагимиз бунёдкоридир. Уларнинг маънан етук ва соғлом бўлиб вояга етишлари учун давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, Юртбошимизнинг ёшларни тарбиялаш бўйича илгари сурган 5 та муҳим ташаббуслари бунга яққол мисолдир.  Биз ўқитувчилар олдимизга қўйилган муҳим вазифалардан келиб чиқиб ўқувчиларимиз ўртасида бир қатор тадбирлар ўтказиб келмоқдамиз.

Мактабимиз ўқувчиларининг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ходимлари, зобит ва аскарлар билан бўлиб ўтган учрашувлари   ниҳоятда мазмунли кечди. Шу куни тадбирда қатнашган  қўл жанги спорт тури билан шуғулланувчи муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Тадбирда ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар ижро этилди.

Бундай  учрашув ва мулоқотлардан кўзланган асосий мақсад – ёшларнинг қалбида  ватанпарварлик ҳиссини ва Ватанга бўлган муҳаббатни сингдириш ҳамда уларнинг билимларини ошириб, дунёқарашларини кенгайтиришдир.

 

Наргиза Эрназарова,

Сирдарё туманидаги 30-                                                                                 умумтаълим мактаби    ўқитувчиси.