Савол: Катта ҳовлидаги 2 та алоҳида уйларда ака-ука яшайди. Қўшнимга бу ҳовли-жой раҳматли оталаридан қолган. Уй марҳум отанинг номида. Ака-укаларнинг кириш-чиқиши алоҳида. Шу ҳолатда бу ҳовли-жойни иккига бўлиш мумкинми?

О.Жабборов.

Жавоб: Раҳматли оталаридан қолган меросни иккита фарзанди тенг ҳиссада қабул қилади. Агар  қолган меросхўрлар ўз улушларидан воз кечишса, албатта. Кейин улар Давлат хизмати маркази орқали кадастр идорасига мурожаат қилиб, уй-жойни иккита ҳовлига ажратишга ариза ёзадилар. Кадастр ҳужжатларига кўра турар-жой алоҳида 2 та ҳовлига ажратилади.

Саволга Гулистон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Комил Хушваков жавоб берди.