Гулистон шаҳри ҳудудида жойлашган 5-сонли мактабгача таълим муассасасида “Адолат”СДП Сирдарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан “Мактабгача таълим-кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси асосида шашка майдончаси ташкил этилди.

Биз биламизки, шашка ва шахмат каби заковат ўйинлари ёш авлоднинг ақлан шаклланишида, зукколик ва топқирлик каби фазилатларини камол топтиришда муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам партия томонидан бундай майдончаларни ташкил этиши ҳукуматимизнинг келажак пойдевори бўлган ўғил-қизларга яратиб бераётган шарт-шароитларга ўз ҳиссасини қўшишга интилаётганлигини англатади.

Бабаева Гулнора Абдувоҳидовна, Гулистон шаҳар 5 — МТМ бош мудираси:

Бизнинг  тарбия масканимизда болажонлар учун бундай шашка майдончасининг ташкил этилиши жамоамизга алоҳида чексиз қувонч бағишламоқда. Шашка ва шахмат каби ўйинлар фарзандларимизнинг энг севимли ўйинларидан бўлиб, бу ўйинлар болаларнинг ақлий қобилиятларининг ўсишида ҳам муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам бизда бундай майдончанинг ташкил этилиши Партияга бўлган илиқ таассуротларимизни бойитди. Биз бунинг учун партия вакилларига ўз ташаккуримизни изҳор этамиз.

Майдонча ташкил этилиш чоғида болажонларга қувонч бағишлаш ҳамда уларнинг хурсандчиликларига шерик бўлиш мақсадида шу ернинг ўзида муассаса тарбияланувчилари ўртасида  шашка ўйинлари ҳам уюштирилди. Қувноқ лаҳзаларга бой тарзда ўтган шашка мусобақасида ғолиб бўлган болажонларга партия томонидан эсталик совғалари топширилди. Шунингдек, ўйинда ютқазиб қўйган болажонлар ҳам эътибордан четда қолдирилмади. Улар ҳам ўз навбатида рағбатлантирилди.

Бу каби майдончаларнинг ташкил этилиши “Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши мазкур соҳада амалий ишлар бораётганлигини кўрсатади.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА .