«-Менинг келажакда яхши инсон бўлиб етишишим бугун сизга боғлиқдир», «-Дадажон, ойижон, ҳамма нарсам муҳайё, сизнинг бағрингизда бахтлиман», «-Дадажон, ойижон, коррупциясиз келажагим учун мен билан бирга бўлинг!» сўзларини фарзандингиз ишлаб қайтганингизда сизга айтиб турса…

Гулистон шаҳридаги 16 умумтаълим мактаби фаоллар залида «Дадажон, ойижон жиноятчиликка қарши бирга курашамиз» акция тадбири бўлиб ўтди. Ташкил этилган тадбирда вилоят прокурор ўринбосари Отабек Қўлдошев, ички ишлар бошқарма ўринбосари Илҳом Ахмедов ва адлия бошқармаси ўринбосари Сафарбой Тоғаевлар иштирок этишди.

Тадбирда мактаб ўқувчилари номидан ота-оналари учун тайёрланган мурожаатномалар тарқатилди.

— Ушбу мурожаатнома вилоятдаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчиларига тарқатилади, — дейди адлия бошқармаси ахборот хизмати ходими Дилноза Умурзоқова. — Акциядан кўзланган мақсад ҳалокатли йўлга кирмаслигимиз, бахтиёр оиламиз ўтган кунларини қадрлашни фарзандларимиз тилидан эшитиш билан таъсир кучини оширишдир.

Шунингдек, «Биз коррупцияга қаршимиз!» иншолар танлови ғолибларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Озода

МАМАДАЛИЕВА.