Гулистон шаҳар прокуратураси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат бошқаруви идоралар ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда иш олиб бориб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил   14.03. даги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли Қарори юзасидан изчил иш олиб борганлиги туфайли ҳудудда жиноят содир этиш деярли 54 фоизга камайган, дея хабар берди Гулистон шаҳар прокурори С.Бозоров.

Хусусан, прокуратура ходимлари томонидан ҳудудда жиноятларнинг ўсиш сабаблари, содир этилишининг шарт-шароитлари доимий таҳлил қилиниб борилади. Юқоридаги Президент қарори талаблари асосида тегишли чора-тадбирлар тузилиб,  ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “профилактика куни” деб белгиланган, ушбу йўналишда ўтган йил давомида 200 дан ошиқ тарғибот тадбирлари ўтказилган.

  • Қарор ижроси бўйича шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни мунтазам равишда маҳалла, ўқув муассасалари, хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар, ҳудудда содир этилган жиноятлар муҳокамаси, аҳолига қонунчиликда бўлган янгиликлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, — дейди С.Бозоров. — Амалга оширилган ишлар натижасида, 2018 йилда умумий жиноятлар 55,3 фоизга ёки 294 тага (532/238), жиноят-қидирув соҳасидаги жиноятлар
    64,2 фоизга ёки 238 тага (371/133), қасддан одам ўлдириш — 75,0 фоизга (4-1), оғир тан жароҳати етказиш 62,5 фоизга (8-3), босқинчилик 50 фоизга (4-2), номусга тегиш 100 фоизга (3-0), талончилик 71 фоизга (7-2), ўғрилик
    70,1 фоизга (144-43), фирибгарлик жинояти  76,4 фоизга (106-25) камайган.

Шунингдек, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар 14,3 фоизга (7-6) ёки 1 тага, гуруҳда содир этилган жиноятлар 43,5 фоизга (23-13) ёки 10 тага, ишламайдиганлар томонидан содир этилган жиноятлар 39,4 фоизга (94-57) ёки 37 тага, ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар 39,7%га (121-73) ёки 48 тага, аёллар томонидан содир этилган жиноятлар 58 тага (83-25) ёки 69,9 %га ва маст ҳолатда содир этилган жиноятлар 9 тага (14-5) ёки 64,3%га камайган.

Бундан ташқари, ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларни  олдини олиш бўйича «йўл хариталари» тасдиқланди. Шаҳарнинг Истиқлол МФЙда синов тариқасида “Ҳавфсиз ҳудуд” дастури йўлга қўйилиб, 20 та кўп қаватли уйларни қамраб олувчи 14 та кузатув камералари ўрнатилди,  камераларнинг ягона базаси профилактика инспектори хонасига ўрнатилди. Бўстон МФЙнинг аҳоли гавжум жойларида ҳам 20 та кузатув камералари ўрнатилди.

Шаҳардаги 17 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳисобида турган 45 та нотинч оилаларни соғломлаштириш мақсадида манзилли тадбирлар белгиланиб, муайян ишлар амалга оширилган.

Ўтказилаётган тадбирларда жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш ҳамда аҳоли ўртасида таъсирчан тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказишга алоҳида эътибор берилган.

Барча маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган “Ўз маҳалламни ўзим асрайман”, “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” мавзусидаги 10 тадан ортиқ тарғибот плакатлари жойлаштирилган.

Шаҳар марказий кўчаларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятига оид 10 дан ортиқ баннерлар ўрнатилиб, жойларда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, жиноий тажовузларга дучор бўлиб қолмаслигининг олдини олиш мақсадида огоҳликка даъват этувчи минг донадан ортиқ буклетлар тайёрланиб, фуқароларга етказилган.

Жамоатчилик билан ҳамкорликда ўтказилган махсус профилактик тадбирлар давомида шаҳар аҳолисига шаҳар ИИБ бошлиғи, профилактика инспекторлари ва туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари навбатчилик қисмларининг телефон рақамлари туширилган 1600 тадан ортиқ ташриф қоғозлари тарқатилиб, фуқароларга  огоҳлик тўғрисида тушунчалар берилган.

Айтиш жоизки, жиноятларнинг аксар қисми тунги вақтларда содир этилади, шуни инобатга олиб, шаҳарда “Тун” профилактик тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, асосий эътиборни содир этилган жиноят учун жазо муқаррарлиги, фуқароларимизнинг бефарқ бўлмаслиги, жиноятларнинг олдини олишда тарғибот-ташвиқот ишларини жонлаштириш, ўз-ўзини қўриқлаш постлари, шаҳарнинг 8 та йўналиши бўйича 17 та “Тунги гуруҳ” ва “Тунги қоровуллик”лар ташкил этилиб, уларнинг маҳалла ва кўчаларнинг турли жойларида фаолият кўрсатиши таъминланган.

Шаҳардаги маҳаллаларда жамоатчилик назоратини тўла ўрнатиш мақсадида 5 та жамоатчилик масканлари ташкил этилган бўлиб, ҳар куни ўрта ҳисобда 15 нафардан ортиқ   жамоатчилик назорати вакиллари жалб қилинмоқда.

Шу билан бирга, жиноятни ишсиз, қийин аҳволга тушиб қолган фуқаролар содир этишини ҳисобга олиб, шаҳар аҳолиси бандлигини таъминлаш мақсадида 5 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилган.  Ушбу ярмаркаларда  361 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилган,  524 нафар фуқарога меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳатлар берилган.

63 нафар ишли бўлган фуқаронинг 11 нафари ногиронлар, 35 нафари ёлғиз яшовчилар, 6 нафар жазо муддатини ўтаб қайтганлар, 187 нафари уюшмаган ёшлар, 111 нафар аёллар, 10 нафар пенсия ёшига етганлар ва 1 нафар харбий хизматдан қайтган фуқаролар ишга жойлаштирилган.

2019 йилда ҳуқуқий тарғибот ишлари давом эттирилади.

Г.Русланова