Оқолтин тумани хотин-қизлар қўмитаси ва туман Ички ишлар ва адлия бўлими билан хамкорликда “пайшанба -профилактика куни” деб белгиланганлиги  муносабати билан туман маҳаллаларидаги ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан учрашиб,  суҳбатлашишни тизимли давом эттирмоқда.

Икки кун давомида Оқолтин тумани Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида  профилактик ишлар олиб борилди. Маҳалладаги 8та нобоп-ноқобил оилалар аъзолари, профилактик ҳисобда турувчи 3 нафар хотин-қизлар билан суҳбатлашилди. Оилавий муаммолари ўрганилди. 2та оиланинг фарзандлари мактабдаги  машғулотларга мунтазам қатнамаётганлигини аниқланиб, хонадонда суҳбат уюштириб, масала ҳал этилди. Икки  нафар хотин-қизлар жамоатчилик асосида ишга жойлаштирилди. Яна иккита оиланинг ўзаро келишмовчиликларига барҳам берилди.

  • 55 нафар кам таьминланган хотин-қизларга   туман Молия бўлими ҳомийлигида 5 турдаги сабзавот кўчатлари,  4 турдаги сабзавот уруғлари бепул тарқатилди. Ўтган йилда суиқасд содир этилган 1та хонадонга озиқ-овқат ёрдами берилди, — деб хабар бермоқда туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳулкар Худойбердиева.