Бозор иқтисодиёти шароитида  истеъмол товарлари  ва хизматлар ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш устувор вазифалар сирасига киради. Чунки у орқали аҳоли ўртасида иқтисодий муносабатлар ўрнатилади. Бу эса ҳар бир соҳада ҳисоб-китобларнинг аниқ рақамларда ифодалашни тақозо этади. Бу борадаги таҳлиллар кўрсаткичини Сайхунобод тумани мисолида келтириб ўтиш мақсадида  жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга  эътиборингизни қаратмоқчимиз.

Туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш  210,5   милллиард, истеъмол товарлари 114,3 миллиард сўмни  ташкил этди. Ҳар иккиси ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 102 фоиздан юқори  эканлиги қувонарлидир. Қурилиш пудрат ишларида  ҳам яхши натижалар қўлга киритилганлигини кўрсатмоқда. Жумладан, бу борадаги кўрсаткич 47,7 милллиард сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда  123,9 фоизга етганлиги аниқланди. Яна шуни таъкидлаш жоизки, асосий капиталга киритилган  инвестициялар  144,3 миллиард сўмдан иборат бўлди. Сарҳисобга кўра ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 113 фоизни ташкил этди. Эътиборли жиҳати, ташқи савдо айланмаси 28,3 миллионАҚШ доллари бўлиб, шундан импорт маҳсулотлари 14,9  миллион, экспорт 13,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилганлигида ўз аксини топди.

Статистика соҳасидаги мазкур таҳлилий маълумотлар, албатта жорий йилни туман бўйича сезиларли натижаларга эришиш  билан якунлашимиздан яққол дарак бермоқда, дейишимизга асос бўла олади.

 

Аҳрор МАМАТҚУЛОВ,

Сайхунобод туман статистика бўлими  бош мутахассиси.