Минг хил товланади гул даста қаранг,

Туйғуларим жило олар ранглардан.

Севги деган сўзга қандай ҳамоҳанг,

Оппоқ рўмол тилар,   оппоқ тонглардан.

 

Тушимга кирмаган эканми иқбол,

Ўртасин бўлса ишқ агар ҳақиқат

Кўксингга бош қўйгим келади висол —

Алданиб қолишдан қўрқаман фақат!

 

ЎШАНДА…

Сизга осон севмоқ, севаман демоқ,

Чинданми деб сўрай олмайман.

Соя бўлиб ортингиздан  мен —

Жавоб сўраб  юра олмайман.

 …

Сизга осон қайрилиб кетиш —

ҳазилга ҳам  йўя оласиз.

Индамасам ҳукм  чиқариб —

Бошқасини  суя қоласиз.

 

Сизга осон, севаман  десам —

Андишасиз,  дейсиз  атайин.

Энг тўғри йўл, жавоб оларсиз —

Буткул телба бўлгандан кейин.

 

Осон  бўлмас сизга  ўшанда…

Хуршида.