Сирдарё вилоятининг ўқув муассасаларида “Ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик: сабаб ва оқибатлар. Жиноят ҳақиқати ва адолати” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши ташаббуси билан “Барчаси ўз қўлингда” шиори остида, вилоят прокуратура, ички ишлар, соғлиқни сақлаш бошқармалари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан уюштирилган ўқув-семинарлар Гулистон давлат университети, туман ва шаҳарлардаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ташкил этилиб, тадбирларда мутасадди ташкилотлар вакиллари, университет ва касб-ҳунар коллежлари профессор-ўқитувчилари, талаба ва ўқувчи-ёшлари, вилоят, шаҳар, туман прокуратура, ички ишлар ходимлари, таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, психологлар, маҳалла посбонлари ҳамад ёшлар етакчилари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 27 июль куни жиноятчиликнинг олдини олиш, давлат идоралари ва жамиятнинг бу борадаги масъулиятини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси доирасида Сирдарё вилоятида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбир иштирокчилари Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ёшлар билан стресс, дистресс, депрессия ҳолатларида ишлаш методикаси, Ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганлар, жиноят содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан ишлаш методикаси, Ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганлар, жиноят содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан ишлашнинг замонавий усуллари ҳамда ёшлар орасида гиёҳвандликни олдини олишнинг интерактив усуллари мавзуларида психология фанлари номзоди, доцент Луқмон Ҳакимович Казаковнинг бир-биридан қизиқарли маърузаларини тингладилар.

  • Ҳамкорликда ташкил этилган ушбу ўқув-семинарларидан кўзланган асосий мақсад – мамлакатимиз эртаси бўлган ёшларимизни соғлом фикрли, юксак салоҳиятли, халқимиз келажаги учун хизмат қиладиган шахс бўлиб етишларига кўмак беришдан иборатдир, – дейди Гулистон шаҳар прокурори Сарвар Бозоров.

Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида “Барчаси ўз қўлингда” шиори остида ўтказилган ўқув-семинар 5 мингдан зиёд ёшларни қамраболди.

 

А.ҚАЮМОВ