Инсон ҳаётида  бир-бирига тиргак. Ҳамиша ҳамроҳ ва кўмакдош бўлиб келган. Ташкил топганига эндигина икки йил бўлган агентлигимиз ҳам қисқа вақт мобайнида жисмоний ва юридик шахслардан бўлаётган мурожаатларга белгиланган муддатда  жавоб беришга эришмоқда десам адашмаган бўламан.

Энг қувонарли томони шундаки, давлат хизматлари кўрсатиш тури босқичма-босқич кўпайиб бораяпти. Вилоятимизнинг  чекка ҳудудларида  ҳам аҳолига сифатли, шаффоф ва самимий хизмат кўрсатиш  сифати юксалиб бораётганлиги алоҳида эътирофга моликдир. Муҳим жиҳати шундаки, қайси хизмат тури бўйича мурожаат бўлмасин, уни вақтида ва мижозга маъқул  тушадиган тарзда бажарилишига ҳар доим бирдай эътибор қаратиб келинмоқда. Бундан эса мурожаатчилар мамнун бўлаётганлиги фикримизнинг тасдиги дейишим мумкин. Мисол учун  туманимизнинг “Саховат” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Хотира кўчасида  истиқомат қилувчи  якка тадбиркор Аҳмад ака Элмуродов илгари ижарага дўкон олиб,  аҳолига савдо хизмати кўрсатиб келарди.

У марказимизга мурожаат қилганида даставвал белгиланган қоидаларга кўра,    қонун ҳужжатларига  мувофиқ   тушунтиришлар бердик.

Эндиликда Аҳмад ака  юридик шахс мақоми билан  тадбиркорлик  фаолиятини кенгайтирган ҳолда  бунёд этган икки қаватли биносининг иккинчи қаватида  оиласи билан яшаб,  биринчи қаватида аҳолига намунали савдо  хизмати кўрсатиш имкониятига эга бўлди.

Туманимиздаги  яна бир фуқаро Маъруфжон Абдураҳмонов анчадан буён фарзанди Акбаршоҳни болалар боғчасига бериш ниятида экан. Марказимизга келиб  тегишли йўлланма олиш учун мурожаат қилди. Ушбу фуқаронинг ҳам талаби белгиланган тартибда каноатлантирилди. Аниқроғи, тумандаги 11-сон мактабгача таълим ташкилотига ўғлини жойлаштириши учун  йўлланма берилди.

Бу каби мисолларни кўплаб келтиришим мумкин. Умуман олганда , Оқолтин туманида давлат хизматлари маркази томонидан  335 та юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектлари, 209 та жисмоний шахс бўлган  тадбиркорлик субъектлари  давлат рўйхатидан ўтказилди. Бундан ташқари, марказ томонидан мурожаат қилувчиларга талабларига доир ҳуқуқий  тушунчалар, турли ташкилот ва маҳаллаларда бўлиб ўтаётган тадбирларда давлат хизматлари марказларининг қулайликлари ҳақида тегишли маълумотлар бериб борилмоқда.

Мазкур саъй–ҳаракатлар  замирида ҳеч  шубҳасиз аҳолига ҳар томонлама намунали хизмат кўрсатишдек  эзгу мақсад мужассамдир.

 

Ўткир ЖАББОРОВ,

                                                                  Оқолтин туман давлат хизматлари маркази раҳбари.