Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 12 февралдаги 52-ум-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Очиқ адлия» («Open Justice») дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи ижроси юзасидан Сирдарё вилоят адлия бошқармасида тасдиқланган чора-тадбирлар режасига кўра 2019 йилнинг 3 апрель куни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов адлия бошқармасининг 1 чоракдаги фаолияти тўғрисида Сирдарё вилоят телевидениесининг «Юзма-юз» кўрсатувида чиқиш қилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

2019 йил 5 июль куни Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Қудратов  “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали тўғридан тўғри эфирга чиқди ва адлия бошқармасининг 2-чоракдаги фаолияти юзасидан ҳисобот берди. Мазкур мавзуда 6 июль куни Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев Сирдарё вилоят телевидениесининг «Юзма-юз» кўрсатувида чиқиш қилди.

2019 йил 5 октябрь куни Сирдарё вилоят телевидениеси орқали эфирга узатилган “Юзма-юз” кўрсатувида Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг биринчи ўринбосари И. Қудратов 3-чорак сарҳисоби билан томошабинларга батафсил таништирди.

2019 йил 28 декабрь куни Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев Сирдарё вилоят телевидениесининг “Сарҳисоб” кўрсатуви орқали адлия бошқармасининг 4 чоракда, шу билан бирга йиллик фаолияти ҳақида  аҳолига маълумот берди.

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Респуликаси Адлия вазирлиги коррупцияга қарши кураш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳисобланади. Айнан шунинг учун ҳам адлия органлари тизимида коррупцияга қарши курашиш энг асосий вазифалардан биридир.

Коррупцияга қарши курашиш борасида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси тизимида амалга оширилган ислоҳотлардан энг асосийларидан бири бу – ходимларнинг ижтимоий таъминоти тубдан яхшиланди.

Жумладан, бошқарма бўлим бошлиқларининг ўртача ойлиги

6,5-6,8 миллион, бош маслаҳатчи лавозимининг ўртача ойлиги 5,5-6 млн сўмни, етакчи маслаҳатчилар 4-5 миллион сўмни ҳамда катта маслаҳатчилар эса 4 ярим млн сўмни ташкил этади. Шунингдек, туман (шаҳар) адлия бўлим бошлиқларининг ойлик маошлари 5-6 млн сўмни, бош маслаҳатчиларники 4,8 -5 млн сўмни, етакчи маслаҳатчилариники 3,8-4 млн сўмни ҳамда катта маслаҳатчилариники эса 3,4 млн сўмни ташкил этади.

Шунингдек, ходимларни адлия органлари тизимига ишга қабул қилишда коррупция билан боғлиқ ҳолатларга буткул барҳам берилди. Адлия органлари тизимига ишга қабул қилинаётган ҳар бир ходим комиссия асосида суҳбат қилинади. Ушбу суҳбат онлайн асосда ўтказилиб, ҳар бир фуқаро ушбу суҳбат жараёнини онлайн тарзда кузатиб туриш имконияти яратилди.

Жумладан, 2019 йил давомида ходимларни ишга қабул қилиш мақсадида бошқарма томонидан 18 маротаба танлов ўтказилган бўлиб, ушбу танловда иштирок этиш учун 60 нафар номзод бошқарма ва унинг тизимида ишлаш истагини билдирган. Ушбу номзодларнинг 60 нафар номзод танловда иштирок этган. Ўтказилган танловлар натижасида жами 50 нафар номзодлар танлов ғолиби деб топилган ҳамда улар билан меҳнат шартномаси тузилган. 10 нафар номзодлар эса танловдан ўта олмаган.

Бундан ташқари, нотариал соҳада коррупциявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб давлат нотариал идораларида смс-хабарнома хизмати жорий этилди. Шунингдек, нотариал идораларида коррупция билан боғлиқ ҳолатларни, ҳамда ходимларнинг фуқаролар билан ўзаро муомала-маданиятларини кўздан кечириш мақсадида

2019 йил давомида 14 маротаба “сирли мижоз” ва “рейд” тадбирлари ташкил этилди. Ўтказилган ушбу тадбирлар натижасида нотариал идора ходимлари томонидан йўл қўйилган 3 та камчилик аниқланиб, 2 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди. Шундан 1 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Адлия органлари тизимига ишга қабул қилишда номзодларнинг ишчанлик қобилиятларига, шахсий сифатларига ҳамда билим даражасига алоҳида эътибор қаратиш, шунингдек ходимларнинг ижтимоий таъминотини яхшилаш, бошқарма ва унинг қуйи тизимларида меҳнат интизомига қатъий риоя қилиш Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида коррупцияга қарши курашишнинг энг асосий воситаларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда бошқарма тизимида 148 нафар ходим бўлиб, уларнинг 44 нафари 30 ёшгача бўлган ходимлардан иборат.

Шунингдек, бошқарма тизимида 55 нафар аёллар фаолият юритиб келаётганлиги гендер тенглиги масаласи ҳам эътиборда эканидан далолат беради.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг энг асосий вазифалиридан бири — қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарликни амалга ошириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чоралар кўриш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг хуқуқий манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ҳисобланади.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида 2019 йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Вилоятда 2019 йил якуни бўйича 183 та давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат штат бирликлари мавжуд бўлиб, шундан 180 та давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходими билан таъминланган. Юридик хизмат ходимлари барчасининг маълумоти олий. Қолган 3 та давлат органи ва ташкилотларида юридик хизмат лавозими вакант бўлиб, ушбу вакант ўринларни тўлдириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

2019 йилда жами 26 нафар юридик хизмат ходимлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида ўз малакаларини ошириб келишди.

Шунингдек, ушбу даврда 29 нафар юридик хизмат ходимлари Адлия бошқармасининг тегишли комиссиясида аттестациядан ўтиб, тегишли юридик хизмат фаолияти билан шуғулланиш гувоҳномаларига эга бўлишди.

Бундан ташқари, 2019 йилда адлия бошқармасига 38 нафар юридик хизмат ходимлари лавозимга тайинлашга келишиш бўйича ҳужжатлар топширган бўлиб, бошқарма ҳузуридаги комиссия томонидан 37 нафар ходим бўйича лавозимга тайинлаш бўйича суҳбат ўтказилиб, натижасига кўра 36 нафар ходим бўйича розилик берилган ҳамда 1 нафар номзод суҳбатдан ўтмаган деб топилган, 1 нафар талабгорнинг ҳужжатлари ижросиз қайтарилди. Шунингдек, 33 нафар ходим бўйича лавозимдан озод этиш бўйича келишиш амалга оширилди. Юридик хизмат соҳасида биринчи марта ўз фаолиятини бошлаган жами 13 нафар юридик хизмат ходимлари белгиланган тартибда вилоят адлия бошқармасида стажировкани ўтадилар.

Адлия вазирининг тегишли буйруқлари асосида ҳисобот даврида

28 нафар юридик хизмат ходимларига турли даражадаги махсус унвон — мартаба даражалари берилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошқармада энг фаол бўлим бўлиб, ўтган йил давомида бўлим ва туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан 1 701 та мурожаатлар қабул қилинган.

Шундан, бевосита бошқарманинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан ҳал этилган 255 та мурожаатларнинг 100 таси қаноатлантирилган бўлса, 155 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 736 та аризалар кўриб чиқилиш натижасида 552 та қаноатлантирилиб, 135 та ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Худди шундай, 544 та шикоятлар кўриб чиқилиш натижасида 397 та қаноатлантирилиб, 105 та ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Ўтган йил давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилган 44 маротаба мониторинг, идораларда 183 маротаба назорат тадбирлари ўтказилган. Ўтказилган ўрганишлар натижасида 10 080 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Аниқланган қонунбузилишлар натижасида тегишли идораларга 419 та тақдимнома киритилган. Тақдимномалар натижасида 10 та ҳужжат ижроси тўхтатилган ва бекор қилинган, 131 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, қонунчиликни бузиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан 788 та огоҳнома киритилиб, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 120 та таклифлар киритилган.

Ушбу давр давомида фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, судларга

1 млрд. 321 млн. сўмлик 285 та даъво аризалари киритилган.

Бугунги кун ҳолатига кўра, Сирдарё вилоятида жами 830 та нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд бўлиб, уларнинг 306 таси диний ташкилотлар, шундан 286 таси исломий, 20 таси ноисломий диний ташкилот ҳисобланади.

Ҳисобот даврида 30 та ННТ давлат рўйхатидан ўтказилди.

12 та ННТлар фаолияти ўрганилиб, натижаси бўйича 9 та огоҳнома ва тақдимномалар киритилди. 31 та мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди.

3 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди ҳамда 3 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бошқарма тизимидаги давлат нотариал идоралари томонидан 2019 йил давомида жами 96948 та нотариал ҳаракатлар амалга оширилган бўлиб, шунга кўра 15 млрд. 947 млн. миқдорида давлат божи,

1 млрд 600 млн сўм миқдорида герб йиғими ҳамда 4 млрд 955 млн сўм миқдорида ҳуқуқий ва техник тусдаги хизматлар учун тўловлар ундирилди.

Бугунги кунда Сирдарё вилоятида ННТлар ва диний ташкилотлар сони 646 тани (давлат рўйхатидан ўтган ННТлар 383 та, ННТнинг ҳисобга олинган бўлинмалари 179 та) ни ташкил қилади. Шундан 84 таси (исломий диний ташкилотлар 75 тани, ноисломий диний ташкилотлар 9 та) диний ташкилотлардир.

2019 йилда вилоят адлия бошқармаси томонидан жами 30 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди, шундан й таси диний ташкилотдир.  28 та ННТнинг ҳисобга олинган бўлинмалари ҳисоб рўйхатидан ўтказилди. Шунингдек, ўтган йилда 1 та диний ташкилот ҳам бдавлат рўйхатдан ўтказилди.

2019 йил давомида Сирдарё вилоятида мавжуд 300га яқин маҳаллада, шунингдек, давлат органлари ташкилот ва муассасаларда, ҳамда таълим муассасаларида тарғиботнинг инновацион усулларидан фойдаланган ҳолда қарийб 300 мингдан зиёд фуқаролар учун жами 5500 га яқин тарғибот тадбирлари, семинар-тренинглар ташкил этилди. Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий ва маданиятини юксалтириш мақсадида

2019 йилнинг март ойида Гулистон шаҳрида “Ҳуқуқий ахборот” ҳамда октябрь ойида Сайхунобод туманидаги “Ёшлик” истироҳат боғида “Ҳуқуқий билимлар куни” акцияси ўтказилди.

Аҳолининг барча қатламлари ичига кириб бориш, уларни қийнаётган муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам бериш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилиш бугунги адлия органларининг олдига қўйилган муҳим вазифалардан биридир. Ушбу йўналишлардаги эзгу ишларни ёритиш, янги қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни кенг аҳоли қатламига етказиш учун эса, бугунги кунда интернетдан унумли фойдаланиляпти.

Хусусан, Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг “sirdaryo.adliya.uz” веб-сайти, “Telegram” ижтимоий тармоғида “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат” канали, шунингдек, “Facebook” ижтимоий тармоғида “Сирдарё Вилоят Адлия Бошқармаси” профили, “Сирдарё Вилоят Адлия Бошқармаси” саҳифаси ҳамда “Ҳуқуқ маслаҳатчиси” гуруҳи мавжуд. Ушбу учта саҳифада жами 5 минг нафардан ошиқ иштирокчилар бир-бирлари билан янгиликлар улашадилар. Шу билан биргаликда “Facebook” ижтимоий тармоғида “Сирдарё Вилоят Адлия Бошқармаси” профили, “Сирдарё Вилоят Адлия Бошқармаси” саҳифаси ҳамда “Ҳуқуқ маслаҳатчиси” гуруҳи орқали мурожаатлар қабул қилиниб, муаммолар ўз ечимини топмоқда.

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бир ойда 60 тадан 90 тагача янгиликлар қўйиб боради. Ушбу хабарлар орқали Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳарлар адлия бўлимлари томонидан амалга оширилган ишлар кенг тарғиб қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Street law” (кўча ҳуқуқи) лойиҳаси асосида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йилда аҳоли гавжум жойларида, бозорларда, савдо расталарида, бекатларда 100 га яқин тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, 5мингга яқин флаер ва буклетлар тарқатилди.

2019 йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтган сайловга тайёргарлик кўриш жараёнида сайлов жараёнларини самарали ўтказиш мақсадида

7633 нафар сайлов комиссияси аъзолари тўрт ой давомида Сайлов қонунчилиги бўйича туман, шаҳар адлия бўлимлари томонидан ўқитилди. Шунингдек, Аҳолини сайловга кенг жалб қилиш мақсадида 6 маротаба “Адлия сайловга чорлайди” акцияси ўтказилиб, 5 мингга яқин фуқарога флаер ва буклетлар  тарқатилди.

2020 йилнинг 3 январь куни Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2020 йилда белгиланган устувор вазифалар тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирни Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов очди ва олиб борди. “Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2020 йилда белгиланган устувор вазифалар тўғрисида” вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С. Тоғаев маълумот берди.

Анжуманда республика ва маҳаллий нашрлар мухбирлари, электрон ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этишди.

Анжуман қатнашчиларини вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов ҳамда Оммавий ахборот ва коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ф.Боқиевлар Янги йил байрами билан қутладилар. Сўзга чиққанлар вилоятда адлия тизимида ҳамда оммавий ахборот соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот бердилар.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Сафарбой Тоғаев Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан бошқарма томонидан олиб борилган саъйи ҳаракатлар сарҳисоб қилинди.

Бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Азизжон Мавлонов  Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва бу борада адлия органлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ОАв ходимларига тушунчалар берди.

Ушбу қонунчиликдаги янгиликларни аҳолига етказишда биз албатта электрон ҳамда босма оммавий ахборот воситаларига суянамиз, фуқароларимизнинг ҳар бирига қонунчиликдаги янгиликларни нг мазмун-моҳияти етиб борганида ва улар қонунларга таяниб, ўз ҳақ-ҳуқуқларини таниб олишганида ҳақиқий демократик жамият барпо бўлади, — деди маърузачи ўз сўзида.

Айтиш жоизки, айнан шу мавзуда матбуот анжумани қатнашчиларидан жуда кўплаб саволлар тушди. Ерни сотиб олиш тартиби, тадбиркорлик қилиш ва ер солиғи борасида савол-жавоблар қизғин ўтди. Айниқса, “Народное слово” республика газетасининг вилоятдаги мухбири Тўлқин Аҳмадалиевнинг тиббиёт муассасаси ходимлари мажбурий меҳнатга тортилганлиги тўғрисидаги саволи қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Кун тартибидаги учинчи масала — Коррупцияга қарши курашиш ойлигида адлия органлари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлили бўйича вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи З.Ҳайдарова ҳисобот бера туриб, мажбурий меҳнат масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.

Адлия вазирининг 2019 йил 8 февралдаги 45-ум-сон буйруғи, вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 18 февралдаги 39-ум-сон буйруғига асосан, ўтган йил давомида қатор давлат органлари ва ташкилотларида бепул маслаҳат курслари ташкил этилди. Ушбу курсларда иштирок этган раҳбар-ходимлар  4 та долзарб мавзу – Конституция ва Инсон ҳуқуқлари, Юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари, Коррупция ҳамда Мажбурий меҳнатга қарши қонунчиликда белгиланган нормалар тўғрисида батафсил малакали мутахассислар томонидан ўқитилди. Бу борада биз Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Бандлик бош бошқармаси юрисконсульти билан ҳамкорликда ишладик. Аммо, ҳали-ҳамон юқорида айтилган салбий ҳолатларнинг учраб туриши фуқароларимизда фаолликнинг етишмаслигида, деб ўйлайман.

Шу билан бирга вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан “Коррупция –тараққиёт кушандаси” мавзусида жойларда кенг кўламли тадбирлар, учрашув, семинар, ва давра суҳбатлари ташкил қилинди. Бошқарманинг ижтимоий тармоқлардаги, хусусан, “Facebook” даги саҳифалари ҳамда “Telegram” даги каналлари (Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат, Адлия тадбиркорга дўст-Сирдарё) да ушбу тадбирлар доимий тарғиб қилиб келинмоқда.

Тадбирда Оммавий ахборот ҳамда ахборот хизмати ходимларига @anticorbot боти ҳақида маълумот берилди.

Анжуман жуда қизиқ ўтди, адлия тизимидаги очиқлик ва шаффофлик матубот соҳаси ходимларини қизиқтирган барча саволларга жавоб бера олишимизга, жамиятда учраб турган салбий иллатларга қарши ҳамкорликда фаолият юритишимизга имкон яратади.  Очиқлик –демократик жамиятнинг асосий талаби.

Бундан ташқари, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ўзига юклатилган вазифа ва функциялардан келиб чиқиб, 2020 йилда адлия органлари тизимида коррупцияга қарши курашиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида жамоатчилик назорати вакиллари, журналист ва блогерлар билан, шунингдек фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда, Адлия вазирлигининг “ОЧИҚ АДЛИЯ” дастурига мувофиқ адлия органлари тизимида тизимли равишда “Очиқ эшиклар куни” ни ўтказиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан тадбиркорларнинг қонуний манфатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида бошқа давлат органлари ва ташкилотлар билан тизимли ҳамкорликни кучайтириш;

адлия органларининг халқ билан мулоқотини янада кучайтириш, халқнинг адлия органларига нисбатан ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида уйма-уй юриб халқнинг муаммоларини тинглаш, шунингдек, сайёр қабуллар сонини кескин ошириш;

адлия органларида фаолият юритаётган ходимларнинг билим даражасини ошириш мақсадида ходимларнинг ўз устиларида ишлаш механизмини янада такомиллаштириш энг асосий устувор вазифалари деб белгиланди.

Зебо Ҳайдарова.