Ҳаётнинг ҳар бир нарсадан фойдаланишнинг ўз қонун- қоидаси бор. Гўёки, табиатнинг бойликлари  беҳисобдек кўринади.Аслида дунёда битмас-туганмас манбанинг ўзи бўлмаса керак деб уйлайман.Жцумладан, ҳаёт манбаи,инсон учун ҳаво каби муҳим бўлган сувнинг ҳам. Шу боис Вазхирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарорига 3- илова тариқасида  “Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга руҳсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг  маъмурий регламенти ишлаб чиқилди. Ушбу меёрий ҳужжат сувдан махсус  фойдаланиш ёки истеъмол қилиш  учун руҳсатнома бериш тартибини белгилайди.

Унинг амал қилиши фойдаланиш ва истеъмол қилиш билан бирга  сувни олишни ҳамда оқава сувларни  оқизиб юборишни  амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга  тадбиқ этилади. Шу ўринда аниқлик киритиш керакки,ушбу регламент  талаблари коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан фойдаланишга, шунингдек суткасига  5 метр кубгача сувни олишга  тадбиқ этилмайди.

Руҳсатнома олмасдан  сувдан махсус фойдаланиш ёки истеъмол қилиш  таъқиқланади.

Ариза берувчилар руҳсатнома олиш учун  ўзи келиб мурожаат этади ёки бугунги кунда афзалликлари билан ажралиб турвчи хизмат тури саналмиш  Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив  давлат хизматлари портали орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун  рўйхатдан ўтади. Бунда давлат хизматлари  маркази ходими ариза берувчи номидан ёки электрон шаклдаги мурожаат булса. ушбу йўналишда сўровномани тўлдиради.

Таъкидлаш жоизки, ариза берувчи. зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровнома киритганидан сунг  уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Электрон рақамли имзони тасдиқлаш имкони бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация  қилишнинг бошқа воситалари, яъни дактилоскопия, электрон имзо  билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Мазкур Реглементнинг тегишли бандларида сувдан махсус фойдаланишга руҳсатнома олиш учун  рухсатнома олиш учун мелиоратив экспедициялар, сув истеъмолчилари уюшмалари, насос станциялари ва энергетика бошқармалари, туман ва бошкарма ирригация тизими, сув омборлари бошқармалари  томонидан тақдим этиладиган  ҳужжатлар рўйхати алоҳида кўрсатиб ўтилгандир.

Давлат хизматлари  кўрсатилиши учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим тўланганлигини тасдиқлаш эса ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан  уни кўрсатишнинг  ҳар қандай босқичида  бош тортиш ҳуқуқига эга. Бундай холларда давлат хизматлари маркази унинг суровномасини кўрмасдан қолдиради. Лекин тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари  кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асас ҳисобланади.

 

Бекзод   АБДУРАЗЗОҚОВ,

Сайхунобод туман давлат хизматлари

маркази бош мутахассиси