Мақоламиз аввалида  биз  маълум қилаётган   мавзуга доир мулоҳазалар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарорининг 6-иловасига асосланган ҳолда  белгиланганлигини  таъкидламоқчимиз.

Шунга кура якка тартибда уй-жой қуришнинг лойиҳа — смета ҳужжатларини ишлаб чиқариш ишлари якунлангандан сўнг, ариза берувчилар давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси  Ягона интерактив давлат хизматлари порталида  давлат хизматидан электрон фойдаланиш учун  рўйхатдан ўтади.

Албатта ҳар бир фуқаро ўзи келиб мурожаат  килганида  давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан,  интерактив портал орқали   мурожаат этган тақдирда эса  ариза берувчи мустақил равишда  белиланган регламентга асосан  шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун  сўровномани  электро шаклда тўлдиради.

Кези келганда мазкур сўровномага  илова қилиниши назарда тутилган ҳужжатлар ҳақида ҳам  тўхталиб ўтиш жоиз деб ҳисоблайман.

Якка тартибда уй-жой қуришнинг  лойиҳа –смета ҳужжатлари билан бирга якка тартибда  уй-жойга мулк ҳуқуқини  тасдиқловчи ҳужжатлар қаторида     реконструкция қилишда талаб этиладиган  ҳужжатлар ҳам тегишлидир. Яна таъкидлаш керакки, ариза берувчи зарур маъмулотларни  расмийлаштиргандан сўнг  ҳамда сўровномага киритгандан сўнг  уни  ўзининг  электрон рақамли имзоси  билан тасдиқлайди.

Агарда ўзи келиб мурожаат этганда давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб  бир соат мобайнида  уни ваколатли органга юборади.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали  орқали мурожаат қилинганда эса мазкур сўровнома автоматик тарзда  ваколатли органга юборилиши таъминланади.

Навбатдаги ҳаракатларда, яъни ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб  уч иш куни мобайнида якка тартибда уй-жой қуришга тегишли  лойиҳа – смета ҳужжатларини келишади ёки рад этишнинг  аниқ асослари ва қонунчилик  нормаларини  кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.

Якка тартибда уй-жой қуришга  лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ваколатли органнинг  уни электрорн рақамли имзоси орқали тасдиқлаш  йўли билан амалга оширилади.

Якка тартибда уй-жой қуришнинг  лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш шаҳарсозлик меъёрлари  ҳамда қоидаларига  мувофитқ эмаслиги  рад этиш учун асос бўлади. Якка тартибда уй-жой қуришнинг  лойиҳа–смета ҳужжатларини келишишда  бошқа асосларга  кўра рад этиш  қатъиян таъқиқланади.

Маълумот ўрнида айтиш керак, 2018 йил 5 июлдан бугунги кунга қадар  ушбу йуналишдаги  якка тартибда уй-жой қуриш учун  273 та лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича келишиш  ҳаракатлари амалга оширилди.

Икром УМАРОВ,

Гулистон шаҳар давлат хизматлари маракази давлат рўйхатидан ўтказиш ва руҳсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш  бўлими етакчи мутахассиси