Ногирон фарзандига нафақа тайинланиши, боқувчисини йўқотгани сабабли уй-жойга эҳтиёжи борлиги, соғлигини тиклаш учун шифохонада даволаниши учун йўлланма олиши, уй-жойини расмийлаштириши учун зарур ҳужжатларни йиғиши… Шу каби қатор масалалар бугун хотин-қизларни ўйлантириб келмоқда, десак муболаға бўлмайди. Хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ тизимига доир мурожаатларини ўрганиш мақсадида “Менинг маҳаллам — менинг судьям” ғояси остида Сирдарё туманининг Улуғбек, «Ҳикматли» ва «Баҳор» маҳаллаларида ўтказилган сайёр қабулларда ўрганилган мурожаатларнинг аксарияти шу мазмунда эканлиги фикримизни исботлайди.

Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туман суди томонидан ўтказилган навбатдаги сайёр қабулларда «Аёллар дафтари»да турган 35 нафар  хотин-қизларнинг  мурожаатлари қабул қилиниб, ечимга оид ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Масалан алимент пулини ундириш, уй-жой низолари, ҳимоя ордери олиш ва моддий ёрдам масалаларида тегишли йўлланма хатлари тайёрланиб,   хотин-қизлар учун таълим олиши, касб ўрганишида давлатимиз томонидан берилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида  маълумотлар берилди.

Бугунги кунда суд биносига мурожаат билан келган хотин-қизлар судьяларга ишон билдирадики, ўзига тегишли бўлган масала, муаммони баён қилади, ечимидан умид қилади. Ҳудди шундай сайёр қабулга умид билан келган аёлни ҳам судьялар нафақат эшитиши балки масалага қонуний ечимни ҳам таклиф қила билиши  шарт. Шундагина хотин-қизлар ўртасида жиноятлар, ўзаро низоли ҳолатлар, ажрим билан боғлиқ вазиятлар келиб чиқмайди.  Демак аёлларни фақат муаммосини эшитибгина қолмай уларга «қанот» ҳам бўлишимиз керак. Сайёр қабулларда сўз олган судьялар мулоқотларнинг мазмунини ана шундай изоҳлашди. Тўғри ҳамма масалага ҳам суд томонидан ечим топилмаслиги мумкин, лекин ҳамкорлик механизми асосида ўзаро келишувга эришиш мумкин. Чунки аёллар муаммолар билан эмас балки ҳотиржам ҳаётда яшашга ҳақли. Шундагина фарзандларининг тарбиясида камчиликларга йўл қўймайди. Шу каби фикрлар ва мурожаатлар муҳокама қилинган мулоқот тадбирлари ҳафтанинг ҳар шанба куни судьялар томонидан  хотин-қизларнинг ҳузурига борилган холда давом этади.

Шаҳноза Муҳамматқулова

Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё

туманлараро судининг судьяси.