Мўътабар аёлларимиз том маънода ҳам ҳурмат, ҳам эътиборга муносиб зот. Аёл мисоли гавҳарга ўхшайди. Гавҳар шунинг учун ҳам эъзозга лойиқки, у ерга тушса, чанг — ғуборга бурканади, шикаст етса синади, қадри пасаяди, зийнатини йўқотади. Шу боис, у эҳтиётлик билан авайлаб асралади.

            Аёлларимиз ҳам шундай. Аёлга эҳтиётлик билан муомала қилинмаса, унинг гулдек нозик қалбига озор етиши мумкин.  Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтадиларки: “Сизларнинг орангизда яхшироғингиз  ўз аҳли аёлига кўп яхшилик қилувчингиз. Мен ичингизда ўз аҳли аёлимга энг кўп меҳрибонроғингизман”.

            Шундан ҳам хулоса чиқарса бўладики, эркаклар ўз аҳли аёлига яхшилик қилиш бобида Пайғамбаримиздан ибрат олмоғи зарур. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, “Аёлни асраш – охир оқибатда миллатни асраш демак”. Соғлом авлодни туғиб, тарбиялаб, вояга етказиб, жамиятга қўшишда аёлнинг роли беқиёс. Шундай экан, ҳалқимиз келажаги, авлодларга мерос сифатида қолдириладиган миллий ва умуминсоний қадриятлар даражаси, аёл ва эркак ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг уйғунлигига кўп жиҳатдан боғлиқдир.

            Жамиятимизнинг фаровонлиги бир жиҳатдан аёлларга ҳам боғлиқ.

                        Мурибатхон САИДАҲМЕДОВА,

        Сирдарё туман  “Ишонч”  маҳалласи  отинойиси.