Аёл — жамиятнинг ажралмас бир бўлаги, у ижтимоий ҳаётда ўз мавқеига эга. Шунинг учун ҳам аёллар эркаклар қатори илм олишга, касб-хунар ўрганиб, меҳнат қилишга ҳақлидир. Бугунги куннинг аёли  ўзига берилган ҳақ-ҳуқуқлардан оқилона фойдаланиш билан бир қаторда, аёллик иффатини сақлаб, ўз шаънига доғ туширмасликка ҳаракат қилмоғи лозим. Афсуски, баъзи бир аёллар ўткинчи ҳавасга берилиб, оналик шаънига доғ тушириб, ўз жигаргўшаларини кўча куйларга, меҳрибонлик уйларига ташлаб кетишдек, кечирилмас хатога йўл қўйиш ҳоллари ҳам учрамоқда…

        Ҳам диний ва дунёвий фанларни эгаллаб, бошқарувда ёки турли соҳаларда ишлаб,  тараққиётнинг бир учини елкасида кўтариб юрган оқила, фозила аёллар кўп бўлганлигига тарих гувоҳдир.  Увайсий, Зебунисо, Нодирабегим, Анбар отинга ўхшаш  ҳам зукко, ҳам илмли аёллар кўп етишиб чиққан. Айни кунларда ҳам аёлларимиз диний ва дунёвий соҳаларда билим олиш билан юртимиз тараққиётига ҳисса қўшиш, маҳалланинг етакчи фаолларидан бўлиб, ёшларни тарбиялаш, хотин-қизларга ибрат кўрсатиш шарафига муяссар бўлмоқдалар.

                                  Халимахон МАҲМУДОВА,

                               Сирдарё тумани  “Хазина” маҳалла отинойиси.