Шаҳрисабзда ўтадиган халқаро анжуманга Сирдарёлик мақомчилар катта тайёргарлик кўришмоқда.

  • Ушбу анжуманга Сирдарёдан 30 нафар мақом ижрочилари қатнашадилар, улардан 10 нафари созанда, 12 нафар хонанда ва 8 нафари раққосалардир, — дейди Сирдарё вилояти маданият бошқармаси қошида очилган мақом ансамбли бадиий раҳбари Раҳимжон Хасанов. –Ансамблимиз репертуаридан “Бузрук” мақомидан “Сарахбори Бузрук” тароналари, “Дугоҳ” мақомидан Фарғона-Тошкент мақом йўллари, Бобораҳим Машрабнинг “Кўргали келдим” ғазали, Ҳазрат Навоийнинг “Қадаҳ”, “Бузрук” мақомидан “Бухоро ироғи”, Гулханийнинг “Дугоҳ Ҳусайн 3”, Ниҳонийнинг “Келадур” ғазали ўрин олган.

Мақом фестивалига жўнаб кетиш олдидан  Гулистон шаҳридаги Алишер Навоий хиёбонида ҳар куни мақом кечалари ташкил этилиб, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари бетакрор халқ мусиқа ва қўшиқларидан баҳраманд бўладилар.

Иззатой Ўролова.