Янгиер шаҳар Темур Малик МФЙ «Обод маҳалла» Дастури асосида  обод ва кўркам  маҳаллага айланмокда. Ушбу маҳаллада олиб борилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ишлари, хонадонлар таъмири туфайли  аҳолининг кайфияти кўтаринки. Яқинда маҳаллага республикамизнинг отахон театри –“Муқумий”  мусиқали драма театри актёр ва хонандалари ташриф буюришди, улар билан жонли мулоқот аҳолининг кайфиятига янада кўтаринкилик бағишлади. Томошабинлар спектакллардан парчалар, жонли ижрода мумтоз қўшиқлар тинглаб, ҳордиқ чиқардилар.

  • Вилоят Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан бундай учрашувлар вилоятимизнинг ҳар бир туман-шаҳарларида ўтказилмоқда, — дейди марказ раҳбари Ғайбулла Юсупов. – Халқимиз энг улуғ ва энг азиз байрамимиз арафасида ўзи севган  кино ва театр  актёрлари  ва хонандалар билан учрашиб, улар билан жонли мулоқот қилиш жараёнида улардаги ватанпарварлик туйғулари янада мустаҳкамланмоқда. Шу жаннатмакон юртда истиқомат қилаётганидан миннатдорчилик, фахр-ифтихор туйғулари шакллантирилмоқда.

Дилфуза Умерова,

Янгиер шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси