Сирдарё туманидаги Бахт массивидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга Наврўз байрами қўшалок келди. Наврўз байрами нишонланган кунда уларга намунали уйлар топширилди. Катта шодиёналар билан касаначилар Манзура Чиннибаева, Нигора Бобожонова, ижтимоий ҳимояга муҳтож Муяссар Бобомуродоваларга 3 хоналик 2 сотихлик уйларнинг калитлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Касаначи Гулсара Очилова ҳам намунали уйнинг калити туман ҳокими қўлидан қабул қилиб олди. Уй топшириш маросими кўтаринки руҳда ўтди.