Банклар судда даъвогардан жавобгарга айланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судФига 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида кредит шартномасига доир 2807 та фуқаролик ишлари мазмунан кўриб чиқиб тамомланган бўлиб, шундан:

2398 таси қаноатлантирилган;

23 таси қисман қаноатлантирилган;

2 таси рад қилинган;

384 таси кўрмасдан қолдирилган;

420 таси 2022 йилнинг 3-чорагига қолдиқ бўлиб ўтган.

Бугунги кунда юртимиздаги барча банклар фуқароларимиз ва тадбиркорларимизни қўллаб-қувватлайдиган муносиб банк бўлиши, уларга ажратиладиган кредит маблағларининг қонуний йўллари ва тартиблари ҳақида мижозларни доимий тушунтириши, сўнг уларнинг бизнеси юзасидан банкнинг малакали мутахассислари томонидан амалий ёрдам берилиши ҳеч кимга сир эмас.

Лекин судга келиб тушган барча даъволарда ҳам банк вакиллари доим ҳақ бўлиб чиқмайди. Масалан, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси АТ Халқ банки Мирзаобод туман филиали манфаатида жавобгар Абдуллаевга (исм -фамилия ўзгартирилган ) нисбатан 4.380.000 сўм миқдорида кредит қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар Абдуллаев мазкур кредит шартномасига нисбатан ўз эътирозини маълум қилиб, ушбу шартномадаги имзо бошқа шахс томонидан имзолаганлигини маълум қилган. Суд томонидан Суд хатшунослик экспертизаси тайинланиб, экспертиза хулосаларига мувофиқ ҳақиқатдан банк ва мижоз ўртасида тузилган кредит шартномаси Абдуллаев томонидан имзоланмаганлиги аниқланган. Шунга кўра суд даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси АТ Халқ банки Мирзаобод туман филиали манфаатида жавобгар Абдуллаевга нисбатан 4.380.000 сўм миқдорида кредит қарздорликни ундириш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Аниқланган ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хусусий ажрим чиқарилган.

Яна бир ҳолатда эса даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси Микрокредит банк Сирдарё минтақавий филиали манфаатида жавобгар Дилшод Аҳмеджанов (исм -фамилия узгартирилган) га нисбатан жами 19.800.000 сўм кредит қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар  Дилшод Аҳмеджанов кредит шартномасига нисбатан ўз эътирозини маълум қилиб, ушбу шартномадаги имзо бошқа шахс томонидан имзолаганлигини маълум қилган. Суд томонидан Суд хатшунослик экспертизаси тайинланиб, экспертиза хулосаларига мувофиқ ҳақиқатдан банк ва мижоз ўртасида тузилган кредит шартномаси Дилшод Аҳмеджанов томонидан имзоланмаганлиги аниқланган.

Шунга кўра суд даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси АТ Микрокредит банк Сирдарё минтақавий филиали манфаатида жавобгар  Дилшод Аҳмеджанов 19.800.000 сўм миқдорида кредит қарздорликни ундириш ҳақидаги даъвоси рад этилган. Аниқланган ушбу ҳолат юзасидан ҳам  банкнинг юқори ташкилотига ва  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хусусий ажрим чиқарилган.

Камол НАМАЗОВ,

Фуқаролик ишлари бўйича

Гулистон туманлараро суди раиси.