Жорий йилнинг 29 октябрь куни Гулистон шаҳридаги “Ёшлар” марказида Сирдарё вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева ҳамда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевлар иштирок этишиб, вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг 5 йиллик фаолияти сарҳисоб қилинди.

Шунингдек, конференцияда вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг қуйи органи бўлган туман-шаҳар хотин-қизлар қўмиталарининг ҳисобот-сайлов конференцияларида сайланган 86 нафар делегатлар ҳамда ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, жами 268 нафар вилоят фаоллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли ва 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармонлари ижроси доирасида вилоятда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, конференцияда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Унга кўра Сирдарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси раиси бир овоздан Ўралова Дилфуза Жумановна 5 йиллик муддатга қайта сайланди.

Конференцияда Хотин-қизлар қўмитасининг янги таҳрирдаги Устави муҳокама қилиниб, тегишли таклифлар берилди. Конференция якунида вилоятимизнинг бир гуруҳ фаол хотин-қизлари вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Н.Ғафурова,

Вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар
масалалари котибияти бош мутахассиси