Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил февраль ойида вилоятимизга ташрифи давомида “Ёшлар маънавиятини юксалтириш вауларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус!” нинг Сирдарё намунасини белгилаб берган эдилар. Айнан шу ташаббусларнинг бешинчиси хотин-қизларни иш билан таъминлаш, хусусан, қишлоқ жойларда яшовчи хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашдан иборат. Бешинчи ташаббус ижроси юзасидан Гулистон тумани Ибрат маҳалласи ҳудудида 120 ўринли тикувчилик цехига тамал тоши қўйилди. Цех қуриладиган ҳудудга қозиқ қоқилди. Тадбирда “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари иштирок этишди.