САВОЛ: Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ  ҳуқуқий аҳамиятга эга эмасми?

            ЖАВОБ: Қонунчиликка кўра, никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин 1 ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.

            Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

            Узрли  сабаблар бўлганда  Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи 1 ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин.  Алоҳида ҳоллар ( ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да  никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.

 “Адолат КЎЗГУси” дан олинди