Вилоят  хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирда вилоят ҳокимлиги   хотин-қизлар, оилалар ва ФҲДЁ бўлимлари билан ишлаш котибияти мудири Ғ. Сулаймонқулов, ФҲДЁ бўлимлари билан ишлаш котибияти бош мутахассиси  Н. Ғафурова ва туман-шаҳар ФҲДЁ органлари мудиралари иштирок этишди.

Вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар, оилалар ва ФҲДЁ бўлимлари билан ишлаш котибияти мудири Ғ.Сулаймонқулов тадбирда “Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиздир” мавзусида  маъруза қилди.

  • Тараққиёт йўлида жиддий тўсиқ бўлиб, жамият ривожи, соҳалар юксалишига бевосита таҳдид туғдирадиган асосий иллат бу –коррупциядир, — деди нотиқ ўз сўзида. — Шу боис мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан эски тузум орқали асрда қонларга қўшилган бу дардга қарши кураш чоралари кучайтириш, уни таг-томири билан йўқотиш, бу борадаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилиб келинди.

Бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми сифатида 2016 йил 24 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўша пайтда мамлакат президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёв ташаббуси билан киритилган “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонунни биринчи ўқишдаёқ қабул қилди ва бу Қонун 2016 йил 13 декабрда Сенат томонидан маъқулланди. Ушбу Қонун 2017 йил 4 январдан кучга кирди.

Қонун коррупцияга қарши кураш соҳасида двлат сиёсатининг асосий йўналишларини келтириб ўтади.

Маърузачи коррупция, яъни порахўрлик, мансабдан фойдаланган ҳолда қонунни суистеъмол қилиш, таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик асосида давлат ташкилотларида иш ташкил қилиб, истеъдодли кадрларнинг ўсишига тўсиқ бўлиш, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг давлат томонидан  қонун билан кафолатланган ҳолда берилган ҳуқуқларини бузиш, ўз вазифаси бўйича белгиланган мажбуриятларни бажаришни пайсалга солиб, таъмагарлик қилиш каби ҳолатларни амалга оширганлар учун давлатнинг қатъий жазоси муқаррарлиги аниқ-равшан белгиланиб берилганлигини баён этди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига  Хоразм вилояти Урганч тумани ФҲДЁ бўлими мудираси хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг фамилиясини  ўзгартириб бериш эвазига дастлаб 300 минг сўмлик канцелярия моллари ва  100 минг сўм пул олиб, кейинчалик шу хизмати учун яна 500 минг сўм талаб қилганлигини айтиб ўтилди.

Сўзга чиққанлар  ушбу ҳолатнинг вилоятда такрорланмаслиги,  “қинғир ишнинг охири вой”эканлиги ҳақида фикр билдирдилар.

Сўзга чиққан вилоят хокимлиги хотин-қизлар, оилалар ва ФҲДЁ бўлимлари билан ишлаш котибияти бош мутахассиси Н.Ғофурова   Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органлари ходимларининг касб этикаси ва ягона иш формаси тўғрисида”ги Қоидалар ишлаб чиқилганлиги, бу қоидалар ФҲДЁ органлари ходимларининг касбий одоб-аҳлоқнинг умумий тамойиллари, иш фаолиятидаги хулқ атвори ва кийиниш маданиятининг асосий талабларини белгилаб бериши тўғрисида гапирди.

Шунингдек, ФҲДЁ органи ходимларининг касб этикаси ва ягона иш формаси тўғрисидаги қоидаларга амал қилиш мажбурияти ходимнинг ишга қабул қилинган кундан эътиборан келиб чиқади ва ФҲДЁ органининг барча ходимлари учун мажбурий ҳисобланиши ҳақида таъкидлаб  ўтди.

Сўзга чиққан Гулистон шаҳар “Никоҳ уйи” мудираси Л.Муратова   2018 йил 1 июлдан ФҲДЁ бўлимлари туман ва шаҳар ҳокимияти тасарруфига ўтганлиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ,  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги  томонидан 2018 йил 1 августдаги 256-ум-сон Қарори чиқарилган. Ушбу бўйича Низом ҳам ишлаб чиқилиб, унда ФҲДЁ бўлимлари ходимларига лавозим маошларининг 100 фоизгача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар ўрнатилганлиги, ҳамда шахсий устамалар туман (шаҳар) хокимининг ўринбосарлари-туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари раислари томонидан белгиланади,  деб кўрсатилган.

Шунингдек, ФҲДЁ бўлимлари ходимларига мартаба даражалари ҳамда узоқ муддатли хизмат учун қўшимча ҳақ ва устамалар тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади деб кўрсатилган бўлсада, туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари ходимлари устамалар ва даражалари учун, ҳамда узоқ муддат хизмат учун қўшимча тўловлар тўлиқ олмаётганликлари, хусусан, ўтган 2018 йилнинг июл, август ва сентябр ойлари учун ҳам устамалар олинмай қолиб кетганлигини айтиб ўтилди.

Йиғилишда ушбу долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан қарор қабул қилинди.