Савол: Жазони муддатидан олдин шартли озод қилиш шартлари қандай?

            Жавоб: Жиноят кодексининг  89-моддасига асосан, ўн саккиз ёшга тўлмасдан  содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилишга, озодликни чеклашга ёки ахлоқ тузатиш ишларига  ҳукм қилинган шахсга нисбатан жазони ўташ муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тартиби қўлланилиши мумкин.

            Жазони  ўташ муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш юқорида  кўрсатилган жазо турлари учун белгиланган тартиб-қоида  талабларини бажарган меҳнат ва ўқишга ҳалол муносабатда  бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилиши мумкин.

     Жазони ўташ муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш:

а)  ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки  унча оғир бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисми:

б)  оғир жиноят учун тайинланган жазо  муддатининг  камида  учдан бир қисми;

в)  ўта оғир жиноят учун, шунингдек, қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан  маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, тайинланган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилади.

                                                                       “Адолат КЎЗГУ си” дан