Бугунги  глобаллашув шароитида  ёшларда миллий ғояга содиқлик, ватанпарварлик туйғуларини, юксак маънавий-ахлоқий қарашларни тарбиялаш, уларда мафкуравий-маънавий иммунитетни шакллантириш ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки жаҳонда ахборот ҳуружи, оммавий маданият ниқоби остида турли хил таҳдидлар кучаймоқда.

 

Ёшларимизни юксак маънавий-ахлоқий руҳда тарбиялаш, уларда маънавий жасорат туйғусини шакллантириш  ва уларни турли таҳдидлардан ҳимоя қилишнинг муҳим омилидир. Жасорат – ҳар бир инсонни маънан ва жисман юксак камолотга эриштирадиган муҳим омил. Ёшларимизни жамият ва унинг аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш, мустақилликни асраб-авайлаш, уни янада мустаҳкамлаш, ўзига берилган муайян бир  вазифани адо этишдаги фидойилиги, бутун куч ва имкониятларини тўла сафарбар эта олиши унинг юксак маънавият соҳиби эканлигидан нишона. Бундай ёшларимиз иродасини ҳеч қандай ахборот хуружлари буза олмайди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қонунчилик жараёни ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан ва маънан етук инсонлар қилиб тарбиялашга, уларнинг жамиятда ўз ўрнига эга ва албатта бирон касб ёки ҳунар эгаси бўлиб етишишини таъминлашга хизмат қилмоқда. Ва айни пайтда келажак эгаларини мустақил ва соғлом фикрлайдиган, аждодларга юксак ҳурмат руҳида тарбиялаш давлат сиёсати даражасида  эътиборда.

Ёшларимизни ҳар куни, ҳар онда фидойи бўлиши, ўз олдига қўйган буюк бунёдкорлик, яратувчанлик мақсадлари сари  дадил интилиши учун руҳлантириб ва  ижобий фазилатларини   фаолиятларида намоён этишни кундалик мезонга айлантириб бориш ҳам улардаги ҳақиқий маънавий иммунитетни мустаҳкамлайди.

Маънавий жасорат моддий ёки маънавий манфаатдорлик эвазига амалга оширилмайди. Балки у инсоннинг, жумладан , ёшларимизнинг ўз  мақсад, орзу-умидларини халқ ва жамият учун бағишлаб, амалга оширган эзгу фаолиятида ўз аксини топади. Маънавий жасорат айрим шахслар ва алоҳида кишиларнинг салоҳиятигина эмас, балки ҳар бир инсон,  ёшларимиз учун ҳам имкони бўлган бебаҳо маънавий фазилатдир.

Жамики эзгуликларни ёшларимиз онги ва руҳиятига сингдириш уларни маънавий жасоратга йўллайди. Токим ёшларимиз қўлга киритилган мустақилликни асраб — авайлаш ва янада мустаҳкамлашга ўз салоҳияти билан ҳисса қўшишсин.

Отабек  Маннонов,

ҳарбий хизматчи.