Бугун Матбуот ва ахборот агентлиги ташаббуси билан «Жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда унга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни: талаб ва тавсиялар» мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда агентлик Бош директори Лазиз Тангриев ҳуқуқий мавзуда ёзадиган журналистлар учун «Журналистлар клуби»ни ташкил этиш таклифини илгари сурди.

— Дарҳақиқат, видеоселектор йиғилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида оммавий ахборот воситаларининг роли жуда муҳим. Шундай экан, бу борада самарали натижага эришиш учун соҳа ихтисослашувига алоҳида эътибор қаратишимиз зарур.

Ҳуқуқий мавзуда фаолият юритувчи оммавий ахборот воситалари, шу мавзуни ёритувчи журналистлар иштирокида туркум семинарлар ўтказиш, шу йўналишда «Журналистлар клуби»ни ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

Бу каби учрашувларни анъанага айлантиришимиз керак. Чунки бир ёки икки учрашув, семинарда мавзуни тўлиқ тушуниб етишимиз, мавжуд муаммо ва камчиликларни муҳокама қилишимиз мумкин эмас, — Лазиз Тангриевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда агентлик расмий сайти.

 

Xabar.uz дан олинди.