Гулистон туманидаги «Шарқ ҳақиқати» МФЙда хотин-қизлар фаоли  лавозимида ишлаб келаётган Феруза Нормаматовани маҳалладошлари жуда яхши танишади.

Нега, дейсизми?

Чунки Ферузага қарашли ҳудуд, яъни «Ватан» бўлими ва «Шарқ хақиқати» қишлоқларига  бўлинган бўлиб,  оралиқ масофа 4 километрни ташкил этади. Феруза ҳар куни оралиқ масофани ўзининг «Skuter» транспортида босиб ўтади.

Унга гоҳида ҳайрат, гоҳида ҳавас билан қараётганларга эса   «Бу менинг ёрдамчим» дея жавоб қилади.

Ҳамма нарсага улгурадиган одамлар ҳеч қачон дангасалик қилмайдилар, керакли шарт-шароитни қидирадилар. Агар шароит йўқ бўлса, ўзлари яратадилар.

Ўз ишига креатив ёндошаётган Ферузага замонавий хотин-қизлар фаоли, деган таъриф жуда мос.

Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати