“Янгиланган Конституцияда инсон ҳуқуқларининг кафолатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.  “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Сирдарё филиали томонидан ўтказилган тадбирда журналистлар ва соҳа ходимлари иштирок этди.

            — 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтган умумҳалқ референдумида халқимиз ўзининг юксак сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқарашини намоён этиб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилди, — деди тадбирда сўзга чиққан  Ўзбекистон Журнал истлари уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими бош мутахасиси Дилором Исмадиярова.- Конституциянинг ХУ-боби 81-моддасида :

      “Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар.

      Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди.

      Оммвий ахборот воситалари ўзи тақдим этадиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир” ,  деб белгилаб қўйилган.

            Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Баҳор Холбекова, “Ойдин йўл” газетаси ходими Дилором Эсонова ва бошқа маърузачилар янгиланган Конституция мазмун-моҳияти ва бугунги кундаги  ислоҳотлар тўғрисида сўз юритишди. Сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциянинг ўрни ва роли,  мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди .

Юлдузхон УСМОНОВА,

 “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Сирдарё филиали директори.