Савол: Истеъмол кредити кимларга берилади?

            Жавоб: Истеъмол кредити жисмоний шахсга (истеъмолчига) унинг истеъмол эҳтиёжларини қондириш учун товарлар, ишлар ва хизматлар сотиб олиш учун бериладиган кредитдир.

            Истеъмол кредити ўз фаолияти натижасида олинган даромадларга, пенсия ва бошқа даромадларга эга бўлган жисмоний шахсларга  берилади.

            Бу кредитни нақд пул шаклида олса ҳам бўладими?

            Жавоб: Йўқ, кредитни бериш банк томонидан товарларни сотувчининг ҳисоб рақамига  ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Истеъмол кредитини нақд пул кўринишида беришга йўл қўйилмайди.

            Истеъмол кредити бериш қоидаларига мувофиқ истеъмолчи истеъмол кредити олиш учун кредит буюртмасини ва ўз даромадлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бошқа ҳужжатларни истеъмол кредити берувчи ташкилотга тақдим этади.

                                    “Адолат КЎЗГУси” дан олинди