Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 2023 йил 25 январдаги ижро варақасига асосан қарздор “Гулистон пахта тозалаш” АЖдан 14 нафар фуқароларнинг фойдасига жами 150 000 000 сўм миқдоридаги иш ҳақи ва нафақа пулларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати  Мажбурий Бюронинг Гулистон тумани бўлими иш юритувига  тушган. 2024 йил 27 январь куни келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро харакатларига киришилган.

  Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг банкдаги барча ҳисоб рақамларига банд солинган.

   Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочисининг ундирувни қарздорнинг бошқа шахсларда турган пул маблағларига қаратиш тўғрисидаги қарорига асосан МЧЖдан 150 000 000 сўм миқдорида пул маблағлари ундирилиши таъминланган.

    Ундирилган пул маблағлари тегишли тартибда 14 нафар ундирувчиларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилиши таъминланган.

     Суд қарори ижроси таъминланиб,14 нафар фукароларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Эркин ТУРДИҚУЛОВ,

Мажбурий ижро бюроси Гулистон туман

бўлими давлат ижрочиси