Гулистон шаҳридаги Тадбиркорлар ва ҳунармандлар хиёбони марказида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё  вилоят бўлими қошидаги  Журналист аёллар жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши  ўтказилди.

Унда  тадбиркор  аёллар фаолиятининг  оммавий ахборот воситаларида  ёритилиши мавзусида  мулоҳаза юритилди.

Тадбир иштирокчилари “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоцияси  Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими фаолияти билан яқиндан танишдилар.