Сирдарё   тумандаги 6-умумтаълим мактабида “Конституция — бахтимиз қомуси” шиори остида  “Конституция билимдонлари” “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

         Тадбирда туман адлия бўлими, Гулистон Ҳарбий прокуратураси ҳамда 9252 ва 21143 ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари иштирок этди.

         Республика Маънавият ва  маърифат  маркази  туман бўлинмаси ташаббуси билан ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинида мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари қатнашди. Гуруҳларга  бўлинган ҳолда тадбирда иштирок этган ўқувчилар ўз билимларини синовдан ўтказишди.

         Якунда ғолиб жамоа ва фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.