Сирдарё вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари болажонлар учун ажойиб байрам совғаси тақдим этишди.

Янгидан қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилган Гулистон маданият ва истироҳат боғининг очиқ осмон остидаги саҳнасида театр санъакорлари болажонлар учун “Оппоқ қор излаб” деб номланган спектакл намойишини бошлади.

Театрнинг ёш режесёрлари Мадёр Рустамов ҳамда Мансур Холиқов сценарийси асосида саҳналаштирлган. Ушбу эртак спектакл парк саҳнасида намойиш этилаётгани, асарда турли даврларнинг ва турли халқларнинг эртакларидаги қаҳрамонлари қор излаб йўлга чиқишади. Шарқ халқлари эртагидаги Аловуддин ўз сеҳирли чироғи билан, ўзбек халқ эртаги қаҳрамони Қўрқмас ботир, Еврпопа халқ эртаклари қаҳрамони Смурфи, рус эртагидаги Қизил шапкача,  Карип денгизи қароқчилари ва бошқа эртак қаҳрамонлари билан томошабин болажонлар ҳам бирга роль ўйнаши айниқса томлшабинлар эътиборини қозонди.

Спектаклнинг илк примераси вилоятдаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжман оилаларнинг фарзандлари учун намойиш этилди.

Шу куни истироҳат боғида якка тартибдаги тадбиркор Тоҳиржон Абдуқолиров томонидан барпо этилган “Минутка” кафеси ҳам фаолитини бошлади. Кафенинг очилиши муносабати билан ёш тадбиркор болажонларга дошқозонда ош дамлаб, бепул улашди.

Ушбу – “Оппоқ қор излаб” эртак спектали 2019 йилнинг 5 январига қадар намойиш этилади.