Сирдарё туман хотин-кизлар кумитаси ташаббуси билан «мустаҳкам оила — жамият таянчи» мавзусида маьнавий- маданий тадбир ўтказилди. Шаҳардаги муҳташам «Андижон» тўйхонасида ўтказилган тадбирга 2018 йил да никоҳдан ўтган ёш оилалар ҳамда узоқ йиллар намуна бўлиб келаетган ибратли оилалар таклиф этилди. «Оила» маркази, туман ФҲДЁ бўлимлари, Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштирувчи Кенгашнингтуман бўлими, туман имом-хатиби, бош отинойилар тадбир ташкилотчилар сифатида фаол иштирок этишди. Тадбирда шаърий никоҳда яшаб келган 1 та оилага никоҳ гувоҳномаси, 1 та қизчага туғилганлик тўғрисида гувоҳнома топширилди.

Тадбир иштирокчи оилаларга Сирдарё вилоят хотин-қизлар қўмитасининг «Маьнавият оиладан бошланди» номли китоблари, оилавий ажримларни олдини олиш, оилани мустаҳкамлашга доир буклетлар ҳамда намунали оилаларга ўзларининг оилавий фото суратлари жамланган альбом совға сифатида тарқатилди. Туман  маданият ва  аҳоли дам олиш маскани томонидан ташкил этилган «Келин салом» ва халқона куй-қўшиқлар тадбирга файз бағишламоқда. Мақсадимиз битта — 2018 йил оила қурган ёшларга оила қўрғони  мустаҳкамлигига ўзлари масъул эканликларини тушунтириш ва уларнинг масьулиятини оширишдан иборатдир.

 

Нафиса Жўраева,

Сирдарё тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси,

туман ҳокими ўринбосари