Сирдарё туманидаги маҳаллалар фаолияти ўрганилди

Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Наргиза Тожибоева Сирдарё туманининг “Истиқлол”, “Ширин”, “Адолат”, «Улуғбек», А. Навоий, «Деҳқонобод» маҳаллаларида бўлиб, хотин-қизларнинг турмуш тарзи, муаммолари, оилаларда зўравонлик ва тайзиқ ҳолатларининг олдини олиш, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, ажрим ёқасидаги оилаларни ўрганиш, оиланинг иш билан банд бўлмаган аъзолари бандлигини таъминлаш масалаларини ўрганди.

Туман масъул ходимлари, туман “Оқила аёллар” ҳаракати кенгаши аъзолари билан биргаликда ҳудудлардаги  ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “Аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизлар билан ҳам мулоқотлар ўтказилди.

Шунингдек, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг иш юритиш ҳужжатлари кўздан кечирилди.

 

Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати.